Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Испаниялик рассом гўштли карикатуралар танловида ғолиб чиқди

Испаниялик рассом гўштли карикатуралар танловида ғолиб чиқди

Фото: Asier Sanz

Испаниялик рассом Асьер Санс World Humor Awards мукофотига сазовор бўлди. У AҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг профилини эслатувчи хом гўшт бўлагини намойиш этди.

Италиянинг Сальсмажор шаҳрида бўлиб ўтган карикатурачиларнинг олтинчи танловида дунёнинг 75 мамлакатидан 250 га яқин рассом ўз асарларини тақдим этди.

Танлов сайтида ёзилишича, Санс «Ҳазил портрет» номинациясида ғолиб бўлди. У тақдим этган гўшт фотосуратида AҚШнинг 45-президенти сиймосини шак-шубҳасиз тасаввур қилиш мумкин.

EFE агентлиги маълумотларига кўра, Басклар мамлакати рассоми деярли олти ой давомида бозор ва гўшт расталарини айланиб чиққан. Ўзига мос келадиган гўшт бўлагини топгач, ундан Трампнинг профилини кесиб олган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг