Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Infinbank» «UzAuto Motors» автомобилларига кредит муддатини узайтирди

«Infinbank» «UzAuto Motors» автомобилларига кредит муддатини узайтирди

«Infinbank» «UzAuto Motors» автомобилларига кредитлар тақдим этиш муддатини 2019 йилнинг 15 ноябрига қадар узайтираётгани ҳақида маълум қилди.

Автокредитлар 36 ой муддатга йиллик 23,99% устама билан Cobalt (4 поз. А/Т), Lacetti, Tracker ҳамда Malibu автомобилларига тақдим этилади. Дастлабки тўланадиган бадал автомобилнинг 25 фоизини ташкил қилади.

Бунинг учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:

- кредит олувчининг паспорти,

- кредит олиш тўғрисида ариза,

- даромад тўғрисида маълумотнома(охирги 6 ойлик тушумлар),

- автомобиль етказиб бериш шартномаси.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг