Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Икки давлат вазири учрашди

Икки давлат вазири учрашди

Бугун, 4 декабр куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Қозоғистон Республикаси рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Багдат Мусин билан учрашди. Бу ҳақда АКТ вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, учрашув доирасида Қозоғистон Республикаси рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат» идорасининг фаолияти тўғрисидаги тақдимоти ҳам бўлиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, АКТ вазири Шерзод Шерматов бошчилигидаги делегация айни вақтда Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида бўлиб турибди. Аввалроқ Astana Hub фаолияти билан танишилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг