Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ИИБ: «Коронавирусга чалинган бемор изоляция қилинди»

ИИБ: «Коронавирусга чалинган бемор изоляция қилинди»

Фото: Хоразм вилояти ИИБ ахборот хизмати

Урганч шаҳрида «юқумли вирус билан касалланган бемор»ни изоляция қилиш бўйича махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди, деб хабар бермоқда Хоразм вилояти ИИБ ахборот хизмати.

Маълумки, айни кунларда дунё аҳолисининг диққат марказида Хитойда тарқалган коронавирус бўлмоқда, десак муболаға бўлмайди.

Ушбу юқумли ва хавфли вирус натижасида Хитойда вафот қилган инсонлар сони минг нафардан ошиб кетганлиги инобатга олинса, бу вируснинг мамлакатимизга кириб келишини олдини олиш ва уни бартараф этиш чораларини кўриш фойдадан ҳоли бўлмайди.

Шу мақсадда 12 февраль куни «Урганч халқаро аэропорти»да «Янги турдаги коронавирус инфекциясини республика ҳудудига четдан кириб келиши ва тарқалишини олдини олишда фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва уларда ҳаракат қилиш Давлат тизими ҳудудий органлари ва куч-воситаларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари» мавзусида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.

Махсус-ўқув машқида иштирок этган ички ишлар, соғлиқни сақлаш, фавқулодда вазиятлар, божхона органлари, чегара қўшинлари ва «Урганч халқаро аэропорти» ишчи-хизматчилари юқумли касаллик билан касалланган шартли «бемор»ни аниқлаш, изоляция қилиш ва даволаш ишларини олиб бориш бўйича ўзларига юклатилган вазифаларни белгиланган тартибда амалга оширдилар.

Махсус-ўқув машқи давомида йўл қўйилган камчиликлар, эришилган ютуқлар якунда қатнашчилар иштирокида муҳокама қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг