Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳоким ёрдамчиларининг ойлик маоши миқдори маълум бўлди

Ҳоким ёрдамчиларининг ойлик маоши миқдори маълум бўлди

Фото: Xabar.uz

Айни вақтда барча вилоятларда ҳоким ёрдамчилари саралаб олинган бўлиб, улар 2022 йилнинг 1 январидан маҳаллаларда иш бошлашади.

Маълум қилинишича, ҳоким ёрдамчиларининг ойлик иш ҳақи миқдори улар бириктирилган маҳалладаги хонадонлар сонига мутаносиб равишда белгиланади:

  • хонадонлар сони 500 тагача бўлган маҳаллада – 4 млн 932 минг сўм;
  • хонадонлар сони 501 тадан 1 000 тагача бўлган маҳаллада – 5 млн 343 минг сўм;
  • хонадонлар сони 1 000 тадан ортиқ бўлган маҳаллада – 5 млн 754 минг сўм.

Ҳоким ёрдамчиларига тўланадиган ўртача ойлик иш ҳақи миқдори номзоднинг ушбу лавозимга ишга қабул қилингунга қадар аввалги иш жойи бўйича ўртача ойлик иш ҳақи миқдоридан кам бўлган тақдирда етишмаган қисми Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан компенсация қилиб борилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг