Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳоким урушга бориш учун истеъфога чиқди

Ҳоким урушга бориш учун истеъфога чиқди

Россиянинг Чита шаҳри маъмурияти раҳбари Александр Сапожников Украинадаги жангларда қатнашишга қарор қилганини айтди. Бу ҳақда у ўзининг телеграм-каналида ёзган.

«Ҳурматли читаликлар! Мен бугун махсус ҳарбий операция ҳудудига боришга қарор қилдим», — деди у.

Сапожников «жанговар тажрибага эга десантчи сифатида ушбу жангидан четда қола олмаслигини» таъкидлаган.

Александр Сапожников 2019 йилнинг ноябр ойида Чита шаҳар округи маъмурияти раҳбари бўлган.

Октябр ойи охирида Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Россиядаги сафарбарлик доирасида 300 минг киши, жумладан, 1300 нафар давлат амалдори, шунингдек, 27 минг тадбиркор ҳарбий хизматга чақирилганини айтганди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу уруш туфайли Европарламент Россияни терроризмнинг ҳомийси ва террорчилик воситаларидан фойдаланадиган давлат сифатида эълон қилмоқчи.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияда ишлаётган ўзбекистонликларни зиддиятли ҳудудларга бормаслик ва ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмаслик ҳақида доимий огоҳлантириб келади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг