Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ИИВ иддаоси ва Кушербаевнинг «номақбул» фикри: Қизириқда нима гап?

ИИВ иддаоси ва Кушербаевнинг «номақбул» фикри: Қизириқда нима гап?

Видеодан кадр.

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Қизириқ туманида «Surxon Cotton Textile Cluster» МЧЖ ҳамда «П.Туропов» ва бошқа 13 нафар фермер хўжаликлари раҳбарлари ўртасидаги келишмовчиликлар ҳақида постлар тарқалмоқда.

18 ноябрь куни мазкур келишмовчиликлар очиқдан-очиқ жанжалга айланиб, воқеа иштирокчилари ўзларини трактор тагига ташлаш, бир-бирига ҳамда ўзгаларнинг транспорт воситаларига шикаст етказиш каби ҳаракатларни амалга оширганлар, дейилади ИИВ хабарида.

«Қизириқда давлат номидан фуқароларни қўрқитиш сиёсати кетмоқда. Ижрочилар қонун талабларидан бехабар ички ишлар тизими ходимлари. Улар далаларда фуқароларнинг хавфсизлигини таъминламоқчи экан...

Бутун тизимнинг обрўсини бир пул қилган Қизириқ туманидаги Ички ишлар раҳбари ва ноқобил бундай ходимлар бир кун ҳам «форма»да юришга ҳаққи йўқ, деб ҳисоблаймиз», дея ёзади Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев.

ИИВ матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов Кушербаевнинг мазкур фикрларини номақбул деб атаб, ҳодисага изоҳ беришга уринган:

«Жорий йилнинг 18 ноябрь куни Сурхондарёдаги келишмовчиликлар очиқдан-очиқ жанжалга айланиб, воқеа иштирокчилари ўзларини трактор тагига ташлаш, бир-бирига ҳамда ўзгаларнинг транспорт воситаларига шикаст етказиш каби ҳаракатларни амалга оширганлар.

Чақирувга асосан воқеа жойига етиб келган ҳудудий ички ишлар органлари ходимлари жамоат тартибини тиклаб, ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар билан профилактик суҳбат ўтказганлар. Воқеа иштирокчиларининг барчасини ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган турли номақбул фикрларга барҳам бериш учун эслатиб ўтамиз, ички ишлар органлари ходимлари тадбиркорларнинг ёки фермерларнинг иш фаолиятига аралашиш ҳуқуқлари йўқ. Лекин мақсадидан қатъий назар жамоат тартибини бузилишига йўл қўйилмайди».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг