Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фарғонадаги аянчли автоҳалокатда икки киши вафот этди

Фарғонадаги аянчли автоҳалокатда икки киши вафот этди

Фото: ИИВ матбуот хизмати

21 февраль куни фуқаро С.А. Фарғона вилоятида «MAN  Trailer» русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, ухлаб қолади.

Натижада рул бошқарувини йўқотиб, автомашинани чап томонга буриб юбориши туфайли ўзи билан бир йўналишда орқа томонида ҳаракатланиб келаётган, У.И. бошқарувидаги «Nexia-2» русумли, автомашинасининг йўлига кўндаланг туриб, тўқнашиб кетган. Оқибатда «Nexia-2» автомашинасидаги йўловчилар Қ.М. ва вояга етмаган К.А. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Бундан ташқари «Nexia-2» автомашинаси йўловчиси Т.М. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси, 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг