Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фарғонада тўппонча сотмоқчи бўлган отахон қўлга олинди

Фарғонада тўппонча сотмоқчи бўлган отахон  қўлга олинди

Фото: «Postda.uz»

Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида истиқомат қилувчи Х.Х. исмли нафақа ёшидаги фуқаро ўқотар қурол сотаётганида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан воқеа жойида қўлга олинди, дея ёзмоқда «Postda.uz». 

Ашёвий далил тариқасида олинган ўқотар қурол баллистик экспертизадан ўтказилганида, у «Макаров» тўппончаси эканлиги ва ишлатишга яроқлилиги, жанговар ҳолатдалиги маълум бўлди. Шунингдек, сотилаётган тўппончанинг бир дона жанговар патрони ҳам ҳам мавжуд бўлган.

Мазкур воқеадан сўнг отахон яшаётган хонадонда яна бошқа қурол сақланаётган бўлиши мумкинлиги тахмин қилиниб, унинг уйи холислар иштирокида кўздан кечирилганида, кўп миқдорда гиёҳванд моддалар борлиги ойдинлашди.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг