Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

 Эртага «C5+1» шаклидаги юқори даражали учрашув ўтказилади

 Эртага «C5+1» шаклидаги юқори даражали учрашув ўтказилади

Архив фото

2020 йилнинг 30 июнь куни видеоконференсалоқа орқали юқори даражали «Марказий Осиё – АҚШ» («C5+1») шаклидаги навбатдаги учрашув бўлиб ўтади.

Учрашувда Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков, Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди, Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин, Туркманистон Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ва АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео иштирок этади.

Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари томонидан минтақавий иқтисодий ҳамкорлик, Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ муносабатларини ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг