Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ДХХнинг бир гуруҳ ходимлари мукофотланди

ДХХнинг бир гуруҳ ходимлари мукофотланди

ДХХ марказий аппаратида Ўзбекистон Президентининг Фармонига мувофиқ, давлат мукофотлари билан тақдирланган бир гуруҳ ходимларга ушбу мукофотларни тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.

Унда ДХХ раиси А.Азизов II-даражали «Шон-шараф», «Мардлик» орденларини, «Жасорат», «Содиқ хизматлари учун» ва «Шуҳрат» медалларини ўз эгаларига топширди.

Жумладан, «COVID-19» пандемияси даврида юксак жасорат кўрсатган ДХХ тиббий тузилмалари ходимлари ҳам тақдирланди. Уларга «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими» фахрий унвони ҳамда «Соғлом турмуш» медали топширилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг