Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Дунёда коронавирусга чалинганлар сони яна бир ўн миллионлик довондан ошди

Дунёда коронавирусга чалинганлар сони яна бир ўн миллионлик довондан ошди

Фото: «Depositphotos / viz-arch»

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, бутун дунёда коронавирусни юқтириб олганлар сони 90 миллион кишидан ошди, қарийб 2 миллион киши вафот этди.

ЖССТ ҳисоб-китобларига кўра, дунё бўйича 90 054 813 кишида коронавирус қайд этилган бўлиб, улардан 1 945 610 нафари ҳаётдан кўз юмди.

Ўтган бир кеча-кундузда Ер юзида 546 016 та коронавирусга чалиниш ҳолати аниқланди, 9884 нафар бемор оламдан ўтди.

2020 йил 11 март куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти янги COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишини пандемия дея эълон қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг