Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дубайдан чиқиш тавсия этилмайди

Дубайдан чиқиш тавсия этилмайди

Фото: «Yandex.com.tr»

БАА Соғлиқни сақлаш ва профилактика вазирлиги коронавирус тарқалаётгани боис амирлик фуқаролари ва мамлакатда истиқомат қилаётган хорижлик меҳмонларни чет элга чиқмасликка чақирди, дейилади вазирликнинг «Twitter»даги хабарида.

«Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир қанча мамлакатларда коронавирус тарқалгани боис мамлакат фуқаролари ва бу ерда яшаётган чет элликларни зарурат бўлмаганда хорижга сафар қилишдан сақланишга чақирмоқда», — дейилади ахборотда.

Аввалроқ БАА ҳукумати 8 мартдан бошлаб мамлакатдаги барча ўрта ва олий таълим муассасаларини бир ойга ёпишини, ўқувчиларни таътилга юборишини, бу вақт давомида эса масофадан туриб таълим олишини маълум қилганди. Сешанба куни БАА Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда олти киши коронавирусни юқтирганлигини хабар берганди. Маълумотларга кўра, улар «БАА Тур» велопойгасига келган франциялик иштирокчилар билан мулоқотда бўлишган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг