Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«COVID-21» пайдо бўлдими?

«COVID-21» пайдо бўлдими?

Фото:«Sputnik»

Коронавируснинг янги шакли, «COVID-21» пайдо бўлганлиги тўғрисида ижтимоий тармоқларда аудио тарқалди. Вирусология институти директори, профессор Эркин Мусабаев коронавируснинг  аудио ёзувига  изоҳ бериб ўтди.

COVID-19 инфекцияси янги штаммлари пайдо бўлса ҳам, янги «COVID-21» вируси пайдо бўлганлиги ҳақидаги баёнот нотўғри.

Вакцинация COVID-19нинг барча штаммларидан ҳимоя қилади, ҳавф гуруҳидаги одамлар касал бўлиб тузалган бўлса ҳам эмланиш зарур ҳисобланади.

Дарҳақиқат, ҳозирги кунда коронавируснинг клиник белгиларида ўзгаришлар юз берди, яъни йўтал ва иситманинг кам намоён бўлган, аммо бўғимларда катта оғриқ белгиларига эга беморлар сони ортди.

Зангиота касалхонасидаги беморларнинг таҳлиллари шуни кўрсатадики, коронавирус инфекцияси оқибатларидан ўлиш ҳолатлари ошмади.

ПЦР-тест ёрдамида коронавирусни аниқлаш имконсиз бўлиб қолди, дейиш ноўрин, чунки аввал ҳам димоғда вирусни аниқлашда 30 фоизлик хатоликка йўл қўйилган эди.

Коронавирус инфекциясини даволаш бўйича бир йиллик тажрибадан келиб чиқиб, Ўзбекистонда даволаш протоколи тузилиб, амалда унинг юқори самарадорлиги исботланди.

Касаллик йўқолмади, биз у билан яшашга, яъни ниқоб тақишга, ижтимоий масофани сақлашга, қўллар гигиенасига риоя қилишга одатланишимиз керак.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг