Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Чироқчида калтакланган ўқитувчи иши бўйича жиноий иш қўзғатилди

Чироқчида калтакланган ўқитувчи иши бўйича жиноий иш қўзғатилди

Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

134-умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчисининг калтакланганлиги ҳолати юзасидан Чироқчи туман ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан 2021 йил 13 апрель куни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов бўлими томонидан аниқланишича, Чироқчи тумани Умакай МФЙ, Умакай қишлоғида яшовчи фуқаролар О.Ж, О.Н ва Х.Б. жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан 2021 йил 6 апрель куни соат 12:30 ларда жамоат жойи ҳисобланган Чироқчи туманида жойлашган 134-сонли умумий ўрта таълим мактаб ҳудудида гуёки укаси, шу мактабдаги 6-«А» синф ўқувчиси О.М.га асоссиз қониқарсиз икки баҳо қўйганлигини баҳона қилиб, ўзининг жисмоний устунлигини кўрсатиб қўйиш мақсадида ҳеч бир сабабсиз мактаб ўқитувчисининг танасининг юз қисмига бир неча маротаба қасддан уриб, безорилик қилган.

Ҳозирги кунда жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг