Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Чироқчида ИИО ходимлари талабига бўйсунмаган ҳайдовчига жиноят иши қўзғатилди

Чироқчида ИИО ходимлари талабига бўйсунмаган ҳайдовчига жиноят иши қўзғатилди

Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида ИИО ходимлари талабига бўйсунмай қочган ҳайдовчи автомобилининг ойнаси уриб синдирилгани хабар қилинганди.

ИИВ матбуот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.

Қайд этилишича, ИИО ходимларининг қонуний талабига бўйсунмасдан, атрофдагиларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф солган ҳолда воқеа жойидан қочиб кетган ҳайдовчи Ҳ.А.га (1998 йилда туғилган) нисбатан Чироқчи тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 219-моддаси 1-қисми (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда у Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.

Шоҳрух Ғиёсов, шунингдек, «Ички ишлар органлари тўғрисида» ги қонунига мувофиқ, ходимларга, жиноятларга ва маъмурий ҳуқуқбузарликларга чек қўйиш учун жисмоний куч, махсус техника воситалари ёҳуд қурол ишлатиш ваколати берилганини эслатиб ўтган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг