Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Чимёндаги экстремал спорт фестивали қандай ўтди? Қишнинг файзли икки куни ҳақида

Чимёндаги экстремал спорт фестивали қандай ўтди? Қишнинг файзли икки куни ҳақида

Спорт дегани фақат футбол ёки бокс эмас. Ёки Ўзбекистонда туристлар учун Самарқанд, Бухоро ва Хивадан ташқари кўриш керак бўлган бошқа ҳудудлар ҳам талайгина. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан ташкил этилган «Чимён-ЭХО-2020» эко-сайёҳлик спорт фестивали ва «Чимён экстрим-2020» қишки экстремал спорт турлари бўйича фестивал айнан шу мақсадни кўзлаган эди.

Таъкидлаш жоиз, вазирлик бу мақсад сари дадил интилмоқда. 1-2 феврал кунлари Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманидаги Чимён тоғли ҳудудида бўлиб ўтган фестивалда ёшу қари, ҳаваскору профессионал спортчилар иштирок этдилар. Томоша қилишга келганлар ҳам етарлича бўлди. Чанғи учишнинг завқи тўп тепишдан кам эмаслигини ҳамма кўрди.

Ҳар қандай мусобақани тўлиқ тушуниш учун унинг ичига кириб бориш лозим. Бунинг учун эса уни яқиндан, қўл узатса етадиган жойдан кузатиш керак. Агарда номи юқорида келтирилган футбол ва боксда деярли ҳар ҳафта бунга имкон бўлса, экстремал спорт турлари анча камёб ҳисобланади. Шу сабабдан ҳам Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги уюштирган мусобақанинг қадри баланд бўлди. Нафақат спорт журналистлари, балки оддий мухлислар ҳам ноёб спорт турларини яқиндан кузатишга муваффақ бўлишди. Ахир болаликда юқоридан музда сирпаниб тушишнинг завқини ҳаммамиз ҳам туйганмизку, тўғрими?

Айнан шу сабабли ҳам мусобақада иштирок этган ёш болажонларнинг қувончини томоша қилиш алоҳида қадрли бўлди...

«Чимён-ЭХО-2020» эко-сайёҳлик спорт фестивали ва «Чимён экстрим-2020» қишки экстремал спорт турлари бўйича ўтказилган мусобақалар юртимизда спорт ва туризм каби муҳим соҳалар ривожи учун хизмат қилади. Ҳар қандай мамлакатда, у хоҳ ривожланган бўлсин ёки ривожланаётган, турли ижтимоий масалаларни ҳал этишда спортнинг ўрни жуда катта. Умид қиламизки, бундай тадбирлар юртимизда тез-тез ўтказиб турилади.

Фестивал доирасида шунингдек журналистлар ўртасида волейбол бўйича мусобақа ҳам ташкил этилди ва ғолиблар тақдирланди. Зотан, спорт ҳақида ёзган одамнинг ўзи ҳам спорт завқини тотиб кўриши керак, шундай эмасми...

Зафар ҚОСИМОВ

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг