Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Буюк Британия Елизавета II билан видолашди (фото)

Буюк Британия Елизавета II билан видолашди (фото)

Фото: Hannah Mckay / Reuters / WPA Rota / AP

Бугун, 19 сентябр куни Буюк Британияда марҳум қиролича Елизавета II сўнгги йўлга кузатилди. Қирол ва унинг оиласи, британ халқи ва ҳукумати билан бирга, дафн маросимига қиролича ҳаётлик даврида шахсан учрашган давлат раҳбарлари ҳам ташриф буюришди.

Буюк Британия бош вазири Лиз Трасс қиролича билан видошлашди. Маросимга мамлакатнинг собиқ бош вазирлари: Борис Жонсон, Дэвид Кэмерон, Гордон Браун ва Жон Мейжор ҳам келди.

Вестминстер аббатлигига АҚШ президенти Жо Байден рафиқаси Жилл Байден ҳамроҳлигида ташриф буюрди.

Франция президенти Эммануэл Макрон ва рафиқаси Брижит Макрон, Бельгия қироли Филипп ва унинг турмуш ўртоғи қиролича Матилда, Канада бош вазири Жастин Пьер Жеймс Трюдо ва рафиқаси Софи Трюдо марҳум қиролича билан видолашишди.

Ирландия президенти Майкл Д. Ҳиггинс Вестминстер аббатлигидаги маросимда қатнашди. Хитой Халқ Республикаси раисининг ўринбосари Ван Цишан дафн маросими арафасида Челсидаги Қироллик госпиталида бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг