Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳамдамов «Бунёдкор»дан текинга кетганмиди? ФИФА «Анжи»нинг фойдасига қарор чиқарди

Ҳамдамов «Бунёдкор»дан текинга кетганмиди? ФИФА «Анжи»нинг фойдасига қарор чиқарди

«Бунёдкор» ва Россиянинг «Анжи» клуби ўртасида Достон Ҳамдамовнинг трансфери юзасидан келишмовчилик юзага келган эди. ФИФА ушбу баҳсли вазият борасида «Анжи» фойдасига қарор чиқарди.

Хабар қилинишича, Ҳамдамов «Бунёдкор»дан эркин агент сифатида текинга кетган. Ҳолбуки, унинг клуб билан тузган шартномасига кўра трансфер қиймати 300 минг евро бўлиши керак эди. Аммо «Бунёдкор» шартнома шартларини бажармагани ва футболчининг маошини ўз вақтида тўламагани туфайли Достон Ҳамдамов жамоадан эркин агент сифатида кетишга қарор қилган ва «Анжи» билан шартнома имзолаган.

Шундан сўнг «Бунёдкор» раҳбарияти ярим ҳимоячи учун «Анжи»дан товон пули ундиришни мақсад қилиб, ФИФАга мурожаат қилган эди. Бироқ клубнинг даъвоси рад этилди.

Эслатиб ўтамиз, Достон Ҳамдамов «Анжи» сафида 11 та ўйин ўтказди. 2019 йилнинг бошида «Пахтакор» сафига ўтди ва айни вақтда ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг