Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Бу ҳали бошланиши»: Путинни ҳибсга олиш бўйича ордерга изоҳ берилди

«Бу ҳали бошланиши»: Путинни ҳибсга олиш бўйича ордерга изоҳ берилди

Фото: 5 канал.

Украина президенти офиси раҳбари Aндрей Ермакнинг айтишича, Гаага Халқаро жиноий суднинг (ХЖС) Россия президенти Владимир Путинни ҳибсга олиш ҳақидаги ордери «фақат бошланиши».

Бу ҳақда у ўзининг Телеграм-каналида маълум қилган.

«Халқаро жиноий суднинг Гаагадаги палатаси Путинни ҳибсга олишга ордер берди. Бу ҳали бошланиши», — дейилади баёнотда.

Ермак ўз изоҳи билан Украина томони бунданда кескин қарорларни кутаётганига урғу берган. 

Эслатиб ўтамиз, Гаагада жойлашган Халқаро жиноий суди (ХЖК) Россия президенти Владимир Путин, шунингдек, болалар ҳуқуқлари бўйича омбудсман Мария Лвова Беловони ҳибсга олишга ордер берганди. 

Ушбу ордер Россия қўшинларининг 2022 йил 24 февралдан Украинага бостириб кириши ва унинг оқибатида Украинадан болаларнинг Россияга ноқонуний депортация қилиниши билан боғлиқ. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг