Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Британияда коронавируснинг яна бир янги тури топилди

Британияда коронавируснинг яна бир янги тури топилди

Фото: «Web.tramis.ru»

Буюк Британияда коронавирус инфекциясининг мутацияга учраган яна бир янги тури  қайд этилди.  Мутация Жанубий Африка ва Бразилия вариантларига қараганда юқумли бўлиши мумкин, деб хабар беради РИА Новости.

«Соғлиқни сақлаш бошқармаси янги коронавирус турига «текширувдаги вариант» мақомини берди. Ушбу вирус дастлаб Ҳиндистонда аниқланган штаммнинг бир неча бор мутацияга учраган туридир», — дейилади вазирлик матбуот хизмати хабарида.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳозирда 77 та инфекция юқиш ҳолати тасдиқланган.  Мутахассислар, касаллик аниқланган кишиларнинг кимлар билан ўзаро алоқа қилганликларини аниқламоқдалар.

Шарқий Англия университети тиббиёт профессори Пол Хантер вируснинг янги штаммида иккита оқсил мутацияси мавжудлигини айтиб ўтган.

«Бу ҳатто Бразилия ва Жанубий Африка вариантларига қараганда камроқ назорат қилинадиган вакциналар бўлиб чиқиши мумкин», — дейди олим.

Аввалроқ ЖССТ икки ой ичида дунёда COVID-19 билан касалланиш икки баравар кўпайганлигини таъкидлаб ўтган эди.

Ташкилот бош директори Тедрос Аданом Гебрейесуснинг айтишича, ушбу ҳолат пандемия пайдо бўлганидан бери сайёрадаги рекорд даража бўлиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг