Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ботаника боғида куз (фото)

Ботаника боғида куз (фото)

Фото: «Xabar.uz»

Тошкент Ботаника боғида 4500 дан зиёд дарахтлар, гуллар ва бошқа ўсимликлар мавжуд. Беш қисмга бўлинган бу боғ Марказий Осиё флораси, Шарқий Осиё, Шимолий Америка ва Европа флораларини ўз ичига олган. Қрим, Кавказ, Узоқ Шарқ табиат минтақаларига мос ўсимликларни ушбу боғда ўстириш имконияти мавжуд.

Бугун Ботаника боғида, куз бўлишига қарамай, айрим дарахтлар худди баҳордагидек ям-яшил...

Боққа ташриф чоғида сизни ҳали ҳовузчада очилиб тугаман пушти лотос гуллари қарши олади. 

Сариқ, яшил, қизғиш барглар

Бир-бирига ўхшамайдиган дарахтлар, шакли турфа барглар рангидан кўз узолмайсиз.

Дўлана, смородина...

Бир неча турларини учратасиз, ҳатто узончоқ шаклидагини ҳам...

Ёнғоқ — Пекандан манжуриягача

Сиз бу боғда таъмини татиб кўрмаган ёнғоқларни учратишингиз мумкин.

Кўл бўйида

Бу ерда ўзига хос шаклли экилган «тўнкача»лар сизни ҳайратлантириши табиий.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг