Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бош прокуратура Андижондаги ҳодиса айбдорини топди

Бош прокуратура Андижондаги ҳодиса айбдорини топди

Аввалроқ Андижонда соғлом қарағайларлар кесиб ташлангани ва бунга вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов буйруқ бергани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Андижон вилояти перинатал маркази ҳудудида юз берган нохуш ҳолат Бош прокуратура томонидан тузилган ишчи гуруҳ томонидан ўрганилган.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги «Республика кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-46-сонли Фармони билан давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига мораторийнинг амал қилиши муддатсиз даврга узайтирилган.

Шунга қарамасдан, Андижон шаҳар ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Ғ.Ш. томонидан Андижон вилояти перинатал маркази ҳудудидаги «Элдор қарағойи» (Pinus eldarica) навли 12 туп дарахтлар қонунга хилоф равишда кесиб юборилганлиги оқибатида табиатга 115,5 млн. сўм миқдорида зарар етказилган.

Ўтказилган текшириш натижасига кўра, Андижон шаҳар ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Ғ.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг 198-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, — дейилади Бош прокуратура хабарида.

Соғлом қарағайларларни кесиб ташлашга вилоят раҳбари буйруқ бергани ҳақидаги важлар очиқлигича қолмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг