Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Боку ва Ереван ўртасида асирлар алмашуви бошланди

Боку ва Ереван ўртасида асирлар алмашуви бошланди

Фото: «State Security Service of the Republic of Azerbaijan»

Арманистон ва Озарбайжон ўртасида асирларни алмаштириш жараёни бошланди. У Россия тинчликпарвар кучлари иштирокида «ҳаммани ҳаммага» тамойили асосида амалга оширилмоқда, дея хабар берди «РИА Новости» расмий Боку баёнотига асосланиб.

Озарбайжон-Sputnik маълумотига кўра, 14 декабрь куни тушда Арманистон ҳудудида асирлар ва гаровга олинганлар мақомида бўлган мамлакат фуқаролари самолётда Бокуга олиб кетилган.

Улар мажбурий карантин қоидаларига амал қилиши керак, шундан кейин оилалари билан учрашишлари мумкин, деб ёзади NEWS.ru.

27 сентябрь куни Тоғли Қорабоғда ҳарбий ҳаракатлар қайтадан бошланди. Боку ва Ереван ҳарбий ҳолатни эълон қилиб, бир-бирини тинч аҳолини ўққа тутишда айблади. Можаро авж олиши натижасида иккала томондан ҳам ҳарбийлар ва тинч аҳоли қурбон бўлди.

10 ноябрь куни оқшом Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Арманистон бош вазири Никол Пашинян ва РФ президенти Владимир Путин Тоғли Қорабоғда ўт очишни ва ҳарбий ҳаракатларни тўлиқ тўхтатиш ҳақида қўшма баёнот имзолади.

Унга кўра, Боку ва Ереван эгаллаб олган позицияларида тўхтайди, Тоғли Қорабоғ ҳудудининг бир қисми эса Озарбайжон назорати остига ўтади. 20 ноябрда Агдам, 25 ноябрда Келбежер, 1 декабрда эса Лачин ҳудудлари расман Бокуга ўтди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг