Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Биринчи қўнғироқ: Путин ва Байден нималарни муҳокама қилди?

Биринчи қўнғироқ: Путин ва Байден нималарни муҳокама қилди?

Россия президенти Владимир Путин илк бор телефон орқали AҚШ президенти Жо Байден билан гаплашди.

«Владимир Путин Жозеф Байденни АҚШ президенти сифатида иш бошлагани билан табриклади. Унинг сўзларига кўра, Россия ва АҚШ ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш дунёдаги хавфсизлик ва барқарорликни сақлаш бўйича масъулиятни ҳисобга олган ҳолда, халқаро ҳамжамият ҳамда ҳар икки мамлакат манфаатларига хизмат қилади»,- дейилади Кремл веб-сайти баёнотида.

«Умуман олганда, Россия ва AҚШ раҳбарлари ўртасидаги суҳбат ишчан ва самимий характерда ўтди. Aлоқаларни сақлашга келишиб олинди», - дейди Кремл.

Суҳбат иштирокчилари Стратегик ҳужум қуроллари тўғрисидаги шартномани узайтириш бўйича келишувга эришдилар.  Бундан ташқари, президентлар AҚШнинг «Очиқ осмон» шартномасидан чиқиши, Эрон ядровий шартномаси, Украинадаги вазият, шунингдек Россиянинг БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари саммитини ўтказиш бўйича ташаббусини муҳокама қилганлар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг