Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бешта вилоятда тест синовлари якунланди

Бешта вилоятда тест синовлари якунланди

Фото: «Маърифат»

Давлат тест маркази Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ўтказиладиган тест синовлари якунланган ҳудудлар бўйича маълумот берди.

Республика бўйича 5 та ҳудудда тест синовлари якунланди:

  1. Сурхондарё вилояти;
  2. Наманган вилояти;
  3. Сирдарё вилояти;
  4. Тошкент шаҳри;
  5. Қашқадарё вилояти.

Сурхондарё вилоятида жами 76 186 нафар абитуриент тест синовларида иштирок этиши белгиланган эди. Шундан:

  • 74 607 нафар абитуриент тест синовларида иштирок этди;
  • 1 536 нафар абитуриент турли сабабларга кўра тест синовларига келмади;
  • 20 нафар абитуриент тартиб-қоидаларни бузганлиги сабабли ҳудудга кириш жойида тест синовларидан четлаштирилди;
  • 23 нафар абитуриент тест синовлари вақтида тартиб-қоидаларни бузганлиги сабабли тест синовларидан четлаштирилди.

Сурхондарё вилоятида тест синовлари 8 август куни якунланди.

Наманган вилоятида жами 61 451 нафар абитуриент тест синовларида иштирок этиши белгиланган эди. Шундан:

  • 59 591 нафар абитуриент тест синовларида иштирок этди;
  • 1 801 нафар абитуриент турли сабабларга кўра тест синовларига келмади;
  • 47 нафар абитуриент тартиб-қоидаларни бузганлиги сабабли ҳудудга кириш жойида тест синовларидан четлаштирилди;
  • 12 нафар абитуриент тест синовлари вақтида тартиб-қоидаларни бузганлиги сабабли тест синовларидан четлаштирилди.

Наманган вилоятида тест синовлари 10 август куни якунланди.

Сирдарё вилоятида жами 33 758 нафар абитуриент тест синовларида иштирок этиши белгиланган эди. Шундан:

  • 33 051 нафар абитуриент тест синовларида иштирок этди;
  • 687 нафар абитуриент турли сабабларга кўра тест синовларига келмади;
  • 2 нафар абитуриент тартиб-қоидаларни бузганлиги сабабли ҳудудга кириш жойида тест синовларидан четлаштирилди;
  • 18 нафар абитуриент тест синовлари вақтида тартиб-қоидаларни бузганлиги сабабли тест синовларидан четлаштирилди.

Сирдарё вилоятида тест синовлари 10 август куни якунланди.

Тошкент шаҳрида жами 211 093 нафар абитуриент тест синовларида иштирок этиши белгиланган эди. Шундан:

  • 204 414 нафар абитуриент тест синовларида иштирок этди;
  • 6 518 нафар абитуриент турли сабабларга кўра тест синовларига келмади;
  • 46 нафар абитуриент тартиб-қоидаларни бузганлиги сабабли ҳудудга кириш жойида тест синовларидан четлаштирилди;
  • 115 нафар абитуриент тест синовлари вақтида тартиб-қоидаларни бузганлиги сабабли тест синовларидан четлаштирилди.

Тошкент шаҳрида тест синовлари 10 август куни якунланди.

Қашқадарё вилоятида жами 87 184 нафар абитуриент тест синовларида иштирок этиши белгиланган эди. Шундан:

  • 85 222 нафар абитуриент тест синовларида иштирок этди;
  • 1 858 нафар абитуриент турли сабабларга кўра тест синовларига келмади;
  • 44 нафар абитуриент тартиб-қоидаларни бузганлиги сабабли ҳудудга кириш жойида тест синовларидан четлаштирилди;
  • 60 нафар абитуриент тест синовлари вақтида тартиб-қоидаларни бузганлиги сабабли тест синовларидан четлаштирилди.

Қашқадарё вилоятида тест синовлари 12 август куни якунланди.

Қолган ҳудудларда тест синовлари давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг