Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Байденни табриклаш ва Трамп билан хайрлашишга шошилмаслик учун яхши сабаб

Байденни табриклаш ва Трамп билан хайрлашишга шошилмаслик учун яхши сабаб

Фото: «Reuters»

ОАВларнинг ёзишича, АҚШнинг амалдаги президенти (ҳозирча) Дональд Трампда Жо Байденнинг инаугурациясини бузиш учун «юз минглаб далиллар» бор.

Агарда сайловчилар ҳайъати 14 декабрь кунги йиғилишида АҚШ президентлиги учун сайловда Жозеф Байден ғалаба қозонганини расман эълон қилса, Дональд Трамп 2024 йилги сайловга ҳозирлик кўришни бошлайди, дейилади хабарда.

Эътиборли жиҳати, Трамп ушбу баёнотни 2021 йилнинг 20 январига — Жо Байденнинг инаугурацияси билан бир кунга белгилаган.

Манбага кўра, ушбу омилни инобатга олган аксарият амалдорлар Дональд Трамп билан орани бузмаслик, тўғрироғи мансаб курсиларини 2024 йилда ҳам сақлаб қолиш илинжидалар.

Ҳозирча ушбу ахборотга Трамп кампанияси ҳам, Оқ уй ҳам муносабат билдирган эмас.

Эслатиб ўтамиз, демократ Байден сайлов якунига кўра 306 овоз билан (Трампда 232 овоз) президентлик пойгасида ғолиб чиққанди. Шу пайтга қадар кўплаб хорижий давлатлар раҳбарлари уни табриклашга улгуришди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг