Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Айрим жойларда момақалдироқ бўлиб, дўл ёғиши мумкин

Айрим жойларда момақалдироқ бўлиб, дўл ёғиши мумкин

Фото: «Xabar.uz»

Бугун кундуз куни Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида, кечга томон Сурхондарё вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво 20-25° гача исийди.

Пойтахтимизда вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 20-22° бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши кутилмоқда. Айрим жойларда момақалдироқ бўлиб, дўл ёғиши мумкин. Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати 10-15° бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг