Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги футбол ҳафталиги ўтказади

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги футбол ҳафталиги ўтказади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан ҳамкорликда 2019 йил 23-29 август кунлари мамлакатимиз мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб оммавий ахборот воситалари, нашриёт-матбаа корхоналари ходимлари, журналист ва блогерлар учун “MEDIA.UZ – футбол ҳафталиги” ўтказади. Бу ҳақда Агентлик матбуот хизмати маълум қилди.

Айтилишича, мусобақа — юртимиздаги журналист ва блогерлар, умуман миллий медиа майдонида фаолият юритаётган ижодкорларни халқ фаровонлигини ошириш, мамлакат тараққиётига ҳисса қўшишда бир мушт бўлиб бирлаштириш ва жипслаштириш мақсадида ташкил этилмоқда.

«Ахборот соҳасининг барча вакилларини дўстлик, ҳамжиҳатлик, ҳамфикрлик шиори остида ўтказиладиган “MEDIA.UZ – футбол ҳафталиги”гида фаол иштирок этишга чорлаймиз!», — дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг