Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Арабча снос»: БААда тўртта осмонўпар бино бир пайтнинг ўзида портлатилди (видео)

«Арабча снос»: БААда тўртта осмонўпар бино бир пайтнинг ўзида портлатилди (видео)

Фото: «Khaleej Times»

Бирлашган араб амирликлари пойтахти Абу-Дабида туманни реконструция қилиш лойиҳаси доирасида тўртта осмонўпар бино портлатиш йўли билан бир йўла қулатилди. Бу ҳақда «Khaleej Times» нашри хабар берди.

Ушбу портлатиш бошқариладиган энг хавфсиз ва катта портлаш сифатида Гиннесснинг рекордлар китобига кирди.

«Meena Plaza Tower» мажмуасининг тўртта биноси «снос»га тушганди. Уларнинг жами баландлиги 144 қаватни ташкил этарди. Аниқлик киритилишича, бу бинолардан фойдаланилмаётган эди, уларнинг ўрнида порт томон йўл тушади.

Маҳаллий ҳукумат вакилларига кўра, портлатиш халқаро хавфсизлик стандартларининг энг юқори талабларига мувофиқ уддаланган. Ана шу тўртта улкан бинони қулатиш учун атиги 10 сонияча вақт сарфланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг