Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ангрен яқинида даҳшатли ЙТҲ. Тошкент — Фарғона йўли ёпилган

Ангрен яқинида даҳшатли ЙТҲ. Тошкент — Фарғона йўли ёпилган

Фото: Xabar.uz

Ангрен шаҳридан ўтадиган А370 трассасида даҳшатли йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Тасдиқланмаган маълумотларга қараганда, темир йўл кесишмасида автобус ва поезд вагони тўқнашиб кетган.

Гувоҳларнинг маълумот беришича, йўл-транспорт ҳодисасида камида икки автобус ва битта Дамас қатнашган. Айни вақтда Тошкент — Фарғона йўли Ангрен шаҳрига етмасдан ёпилган, ЙПХ ходимлари автомобилларни Нуробод, Илғор, Қўшсой қишлоқларидан ўтадиган айланма йўлга йўналтирмоқда.

Xabar.uz мухбири Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати билан алоқага чиқди, айни вақтда вазиятга ойдинлик киритиш учун расмий жавоб олиниши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг