Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Андижонда турмуш ўртоғини олиб келиш учун чиқиб кетган фуқаро бедарак йўқолди

Андижонда турмуш ўртоғини олиб келиш учун чиқиб кетган фуқаро бедарак йўқолди

Фото: ИИББ

Андижон вилоятида туғилган Саидов Отабек Абдусамадович 2019 йил июль ойининг охирида Андижон вилояти, Пахтаобод тумани, «Муаззинбой» МФЙда жойлашган уйидан Андижон ш. «Саноат» МФЙ, 154-хонадонда бўлган турмуш ўртоғини олиб кетиш учун чиқиб, қайтиб келмаган.  

Ўтган йилнинг август ойидан сентябрга қадар у икки марта онасига қўнғироқ қилган ва Тошкентда иш топганини айтиб, хавотир олмасликларини сўраган. Бошқа ҳеч қандай хабар келмаган. Отабекнинг қидируви давом этмоқда.

Белгилари: бўйи 185-190 см, гавдаси озғинроқ, сочлари қора, калта, олд томонида сочи тўкилган, қулоқлари ўртача, бурни узун, тўғри, кўзлари қора.

Алоҳида белгилари: чап қошининг тепасида қор холи бор.

Кийимлари: қора рангли шим, оқ кўйлак, қора поябзал.

«Ҳурматли фуқаролар! Саидов О.нинг турар жойи ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, 102 рақамига хабар беришингизни сўраймиз», дейилади ИИББ хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг