Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

50 000 нафар ходимга эга компания раҳбари: «Навоий вилояти жуда қулай ҳудуд»

50 000 нафар ходимга эга компания раҳбари: «Навоий вилояти жуда қулай ҳудуд»

Фото: «Xabar.uz»

Бугун, 11 сентябрь куни Навоий вилояти ҳокими Қобул​ Турсунов «DT World» ҳамда «DP World» компаниялари ижрочи директори Маҳмуд ал Бастаки бошчилигидаги делегация вакилларини қабул қилди. Бу ҳақда «Xabar.uz»нинг Навоийдаги мухбири хабар берди.

Бирлашган Араб Амирлигининг «DT World» компанияси 1974 йилда ташкил этилган бўлиб, глобал савдо-сотиқ ва юк ташиш хизмати бўйича жаҳондаги энг катта етакчи компания ҳисобланади.

«DT World» бу соҳада кўплаб корхона ва ташкилотларни бевосита бошқаради, жумладан, денгиз ва ички терминаллардан тортиб, денгиз хизматлари, логистика, қўшимча хизмат турлари ҳамда савдони амалга ошириш учун керакли технологик ечимларгача таъминлайди.

Мазкур компания 40 та хорижий давлатда жойлашган 150 та портда фаолият олиб боради.

Шунингдек, 120 та давлатда 50 000 нафар ишчисига эга. Компания ҳар йили 70 000 та кемага хизмат кўрсатади ва бир кунда 190 000 та контейнер ташувларини амалга оширади.

2018 йилдаги савдо айланмаси 71.4 млрд долларга тенг бўлиб, компания даромади 5.6 млрд долларни ташкил қилган.

— Мен Ўзбекистон замини ва айнан Ғарб ҳамда Шрақ мамлакатларини боғлайдиган кўприк вазифасини ўтаётган, айтиш жоиз бўлса, қуруқлик транспорт порти учун жуда қулай ҳудуд Навоий вилоятига ташриф буюрганимдан жуда ҳам мамнунман. Бугунги кунга қадар дунёнинг бир қатор давлатларида амалга оширган логистика йўналишидаги тажрибамизни сизнинг юртингизда ҳам қўлламоқчимиз. Ишонманки, бошланажак ҳамкорлигимиз келгусида ўзининг ижобий самарасини беради, — дейди Маҳмуд ал Бастаки.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг