Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қатар мўъжиза кўрсатди

Қатар мўъжиза кўрсатди

Фото: «the-afc.com»

Бирлашган Араб Амирликлари бўлиб ўтган Осиё Кубоги финалида Япония ва Қатар терма жамоалари чемпионлик учун баҳс олиб боришди.

Турнир кашфиётига айланиб улгурган Қатар жамоаси финалда ҳам жуда хотиржам ва сермаҳсул ўйин кўрсатди ва Япониядай номдор жамоани 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Биринчи бўлимда урилган Али Алмуъизнинг голи эса, шубҳасиз турнир безагига айланди. У тўпни жуда чиройли тарзда ўзига бўйсундириб, қайчи услубида Япония дарвозасига тўп киритди.

Орадан 15 дақиқа ўтгач, Ҳатим узоқ масофадан йўлланган зарба натижасида чиройли гол уриб, ҳисобдаги фарқни оширди.

Иккинчи бўлимда Минамино японларни курашга қайтарувчи голни урни урди. Аммо кунчиқар мамлакат футболчилари уйғонгунча, қатарликлар пенальтидан гол уриб, ҳисобни 3:1га етказиб қўйди.

Қатар терма жамоаси шу тарзда ўз тарихида илк маротаба Осиё чемпиони бўлди.

Япония – Қатар 1:3 (0:2, 1:1)

Голлар: Минамино (69) - Алмуъиз (12), Ҳатим (27), Афиф (83 пен)

Япония: Гонда, Нагатомо, Томиясу, Шиотани, Сакаи, Ёшида, Шибасаки, Ҳарагучи, Минамино, Доан, Осако

Қатар: Аш-Шиб, Корреа, Ҳасан, Салмон, Ар-Ровий, Мадибо, Ҳатим, Хухий, Ал-Ҳайдос, Афиф, Алмуъиз

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг