Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бу ўйин билан қаергача борамиз? Ўзбекистон қийин ғалабага эришди

Бу ўйин билан қаергача борамиз? Ўзбекистон қийин ғалабага эришди

Фото: «the-afc.com»

БААда Осиё кубоги гуруҳ босқичи 1-турида Ўзбекистон ва Уммон терма жамоалари баҳс олиб борди.

Учрашув Уммон терма жамоаси устунлигида бошланган бўлса-да, ҳисобни вакилларимиз очишди. Терма жамоа сардор Одил Аҳмедов қойилмақом тарзда жарима зарбасини голга айлантирди.

Иккинчи бўлим ҳам голландиялик мураббий шогирдлари устунлигида ўтди. Бир нечта вазиятларда терма жамоамизни Игнатий Нестеров қутқариб қолди. Барибир устунлик ўз сўзини айтди. Ўйиннинг 72-дақиқасида уммонликлар ҳисобни тенглаштиришди. Учрашувнинг охирларида Эктор Купернинг футболчи алмаштириши иш берди. Заҳирадан туширилган Алибоев ва Шомуродов комбинациясидан терма жамоамизга ғалаба келтирувчи гол юзага келди.

Қўшимча вақтларда Нестеров билан бирга-бир чиқиб кетаётган уммонлик ҳужумчини қўполлик билан тўхтатиб қолган Кримец майдондан четлатилди. Жарима зарбасини эса Игор қайтарди.

Шу тариқа терма жамоамиз жуда қийин ғалабага эришди. Эктор Купер терма жамоа ўйини устида ҳали кўп бош қотириши керак бўлади. Ишончимиз комил, терма жамоа бундан яхшироқ ўйнай олади.

Осиё кубоги-2019. «F» гуруҳи, 1-тур

ЎЗБЕКИСТОН — УММОН 2:1 (1:0)

Голлар: Одил Аҳмедов (34), Элдор Шомуродов (86) — Муҳсин ал-Ғассаний (72)

Огоҳлантиришлар: Жалолиддин Машарипов (29), Игнатий Нестеров (58)

Четлатиш: Егор Кримец (90+3)

Ўзбекистон: 1. Игнатий Нестеров, 2.Акмал Шораҳмедов, 5.Анзур Исмоилов, 15.Егор Кримец, 13.Олег Зотеев, 7.Сардор Рашидов (Достон Ҳамдамов 59), 9.Одил Аҳмедов, 19.Отабек Шукуров, 11.Жалолиддин Машарипов (Икром Алибоев 79), 22.Жавоҳир Сиддиқов, 10.Марат Бикмаев (Элдор Шомуродов 83)

Уммон: 18.Файл ар-Рушайдий (Д), 02.Муҳаммад ал-Мусаллам, 06.Роид Солиҳ, 07.Холид ал-Ҳажрий (Муҳсин ал-Ғассаний 67), 10.Муҳсин ал-Холдий, 11.Саад ал-Мухайний, 12.Аҳмад Маҳайжрий, 13.Холид ал-Брайкий, 15.Жамил ал-Яҳмадий, 17.Али ал-Бусайдий, 23.Ҳариб ас-Саадий

Бош ҳакам: Ко Хюн Жин (Жанубий Корея)

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг