Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шифокорлар онкологияни чақирувчи маҳсулотларни маълум қилишди

Шифокорлар онкологияни чақирувчи маҳсулотларни маълум қилишди

Фото: «Milayaya.ru»

Мутахассислар хавфли ўсмалар пайдо бўлишига олиб келадиган озиқ-овқат маҳсулотларини санаб беришди.

Бу борада гўшт маҳсулотлари етакчи: колбаса, сосиска, дудланган гўшт. Бундай маҳсулотларга яроқлилик муддатини узайтирувчи ва таъмини яхшиловчи кимёвий моддалар қўшилади. Натижада ичак, простата ва ошқозоности бези саратони хавфини оширувчи канцерогенлар юзага келади.

Парҳезбоп маҳсулотлар деб аталувчи егуликлар иккинчи ўринни эгаллашди. Негаки, қанд ўрнига сунъий ширин қилувчи кимёвий бирикмалар ишлатилади. Кейинги поғонада рафинадланган қанд туради. У газланган ширин ичимликлар таркибида бисёр бўлиб, энг аввало, ичакка зарба беради.

Шунингдек, пишириқ ва рафинадланган ёғ истеъмолини камайтириш лозим. Улар кўкрак саратонини қўзғаши мумкин. Бундан ташқари, шифокорлар лосось хавфидан ҳам огоҳлантиришади. Негаки, ушбу балиқ таркибида пестицид ва антибиотиклар кўп.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг