Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қатъиян ман этилади! Диспетчерлар, учувчилар, ҳайдовчилар ва... саримсоқпиёз ҳақида

Қатъиян ман этилади! Диспетчерлар, учувчилар, ҳайдовчилар ва... саримсоқпиёз ҳақида

Парвозга шайланаётган учувчига, узоқ сафарга отланаётган ҳайдовчига, сменага энди келган авиакомпания диспетчерига саримсоқпиёз ейиш қатъиян ман этилади. Негалигини биласизми? Чунки саримсоқпиёз мия ҳужайраларига салбий таъсир кўрсатиб, сезгирликни уч баравар пасайтиради.

Буни америкалик профессор Роберт Бэк ўтган асрнинг охирларидаёқ исботлаб қўйган. Унинг тадқиқотига кўра, саримсоқ таркибида сульфанил-гидроксил иони бўлиб, бу модданинг сут эмизувчилар миясига таъсири заҳарлашдек гап. Дарвоқе, олимлар шунинг учун ҳам кекса ёшдаги кишиларга саримсоқни камроқ ейишни маслаҳат беришади. Чунки у тўғридан-тўғри қариликка оид ақли заифликка олиб келиши мумкин.

Грипп ёки ЎРВИ эпидемияси даврида ҳамманинг хаёлига, биринчи навбатда, саримсоқ келади. У чиндан ҳам вирусларга қирон келтиришга қодир. Бироқ ишни чала қолдиришга одатланмаган одамлар саримсоқ билан даволанишга астойдил киришиб, уни эрталабдан-кечгача, ҳатто килолаб ейишга тушишади. Оқибатда — ошқозон яраси орттириб олинади. Буларнинг бари саримсоқ «шарофати» билан. У вирусларга қирон келтиргани каби меъда шиллиқ қаватини ҳам бирёқли қилади.

Саримсоқнинг антитромбоцитар хусусияти эса яқингинада кашф этилган. Бироқ халқ табобатида улар аллақачон маълум-у машҳур бўлган. Саримсоқпиёз чиндан ҳам қонни суюлтириб, тромблар ҳосил бўлишининг олдини олади. Бироқ ошқозон ёки ўн икки бармоқ ичак яраси каби касалликларда саримсоқ истеъмоли инсон ҳаётини жиддий хавф остида қолдириши мумкин. Яра бўлганда саримсоқ ичдан қон кетишига, бу эса охир-оқибат ўлимга олиб келиши ҳеч гап эмас.

Худди шу хусусияти юрак-қон томир тизимига, айниқса, шу дарддан қийналаётганларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Кўп миқдордаги саримсоқ қонни шу даражада ҳайдайдики, одамнинг боши оғриши, боши айланиши, кўнгли айниши, аритмия, тахикардия келиб чиқиши мумкин. Тиббий адабиётларда ҳатто бўғилиш ҳолати ҳам қайд этилган.

Бизнинг эҳтиёткор халқимиз ўзи фойдали деб билган ҳар қандай воситани ғамлаб қўйиш усулларини ўйлаб топади. Саримсоқпиёз ҳам шулар жумласидан. Кўпчилик саримсоқ устидан ўсимлик ёғи қуйиб сақлайди: шу йўл билан ҳам саримсоқни сақлашга, ҳам ошқозонга тажовузкор таъсирини юмшатишга уринади. Агар у совиткичда сақланса бир нави. Лекин хона ҳароратида сақланса, янада оғирроқ касалликларни орттириб олиш ҳеч гап эмас.

Бактериолог-олим Александр Флеминг шарофати билан 1928 йили антибиотиклар кашф этилди. Бироқ худди шу вақтда Москва университети талабаси Борис Токин табиий антибиотикни ихтиро қилди. У саримсоқни ўрганиб, унда оддий таначаларни ўлдирувчи моддани аниқлади. Талаба уларни фитонцидлар деб атади.

Саримсоқ фитонцидлари таркибида олтингугуртли органик бирикмалар мавжуд. Хона ҳароратида бу бирикмалар анаэроб бактериялар учун озуқавий муҳитга айланади ва ботулизм каби касалликларни келтириб чиқаради. У овқатдан заҳарланиш (интоксикацияси)ни чақиради, нерв тизимига зарар етказади. Айрим ҳолларда ўлимга ҳам олиб келиши мумкин.

Дарвоқе, айнан саримсоқ ва пиёз таркибидаги органик бирикмалар Ню-Йорк штати Олбани университети фан номзоди Эрик Блок томонидан бу сабзавотларнинг порох билан ёнма-ён қўя оладиган кучли кимёвий қурол деб аталишига сабаб бўлган. У ўзининг Қироллик кимё жамиятида чоп этилган саримсоқпиёзнинг хусусиятлари ҳақидаги китобида Афғонистон шимоли, Марказий Осиё ҳудудларида пиёз ва саримсоқ асосида экспериментал ҳимоя қилувчи кимёвий қурол ишлаб чиқарувчи махсус заводлар пайдо бўлганлиги ҳақида ҳикоя қилади. Эрикнинг сўзларига кўра, у микробларни ўлдиради, ҳашаротларни ҳайдайди, яна ит ва мушукларнинг қизил қон ҳужайраларини зарарлайди. Тўғри, олимлар орасида ундан бошқа ҳеч ким бундай қурол ҳақида эсламайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг