Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мутахассислар юракни касалликлардан ҳимояловчи маҳсулотни аниқлашди

Мутахассислар юракни касалликлардан ҳимояловчи маҳсулотни аниқлашди

Фото: «Yandex.ru»

Лондон Қироллик коллежи олимларининг фикрича, печенье ва чипс каби оммалашган егуликлар ўрнига бодом истеъмол қилиш эндотелий (қон томирлар ички юзаси) функцияларини яхшилайди ва ёмон холестеринни камайтириб, юрак-қон томир хасталикларини бартараф этади. Мутахассисларнинг мақоласи «European Journal of Nutrition» ва «American Journal of Clinical Nutrition» журналларида чоп этилди.

Тадқиқотда 6802 нафар катта ёшли одам иштирок этган. Улар тўрт кунлик овқатланиш кундалигини тўлдириб боришган. Бодом ейдиган одамлар соғлом парҳезга амал қилишиб, оқсил, С витамини, клетчатка ва соғлик учун фойдали бошқа егуликларни истеъмол қилишган. Шунингдек, улар транс-ёғли кислоталар, углевод ва натрийга бой маҳсулотларни кам тановул қилишган. Ёнғоқ емайдиганларга қараганда бодомни ёқтирувчиларнинг бел айланаси 2,1 сантиметрга кичик, тана вазни индекси эса квадрат метрга 8 килограмм камроқ бўлган.

Яна бир тажрибада юрак-қон томир касалликлари хавфи юқори бўлган одамлар олти ҳафта давомида бодом ёки оддий егулик истеъмол қилишган. Буни қарангки, агар истеъмол қилаётган углеводнинг 20 фоизи бодом билан алмаштириладиган бўлса, юрак-қон томир касалликлари хавфи 32 фоизга камаяр экан.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг