Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ФВВ огоҳлантиради: ҳарорат пасайиб, шамол кучаяди

ФВВ огоҳлантиради: ҳарорат пасайиб, шамол кучаяди

ФВВ хабарига кўра, Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларида кучли қор ёғиб, об-ҳаво ҳарорати кескин пасайди. Яқин бир кеча-кундузда пойтахтда ҳам об-ҳаво ҳароратининг пасайиши ва шамолнинг кучайиши кутилмоқда. 

«Мулкингизга зиён етишининг олдини олиш учун дарахтлар тагида ва реклама устунлари яқинида қолдирган автомобилларингизни хавфсизроқ жойга қўйишингизни сўраймиз.

Деразаларни маҳкам ёпинг. Ташқи токчадан гултуваклар ва бошқа буюмларни олишингизни тавсия этамиз.

Электр билан боғлиқ узилишлар юзага келган тақдирда, маиший электр ускуналарни электр тармоғидан узиб қўйинг», дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг