Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Диетологлар иммунитетни туширувчи маҳсулотларни маълум қилишди

Диетологлар иммунитетни туширувчи маҳсулотларни маълум қилишди

Фото: «Rod Long / Unsplash»

Aмерикалик шифокор-диетологлар иммун тизимига зарар етказувчи озиқ-овқат маҳсулотларини маълум қилишди. Уларнинг маслаҳатларини Eat This, Not That нашри чоп этди!

Биринчи навбатда, мутахассислар қанд миқдори ҳаддан ташқари кўп бўлган маҳсулотлар, масалан, ўта ширин печенье ейишни тавсия этишмайди.

«Қанд ва оддий углеводларни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш иммун ҳужайралар функциясини заифлаштириши ва иммунитетингизни хавф остида қолдириши мумкин», — дейди диетолог Линдси ДеСото.

Алкоголдан нафсни тия олмаслик ҳам иммун тизим фаолиятининг ишдан чиқишига сабаб бўлади. ДеСотонинг фикрича, кунига бир ёки икки стакан шароб ичиш иммунитетни издан чиқаради. Спиртли ичимликларга ружу қўйиш ҳар қандай касалликда турли асоратларга олиб келиши муқаррар.

Диетологлар дўконлардаги чипс ва бошқа тайёр газакларга берилиб кетмасликни маслаҳат беришади. Бундай маҳсулотлар таркибида туз, ёғ ва қанд бисёр.

«Ушбу моддалар юрак, буйрак касалликлари, сурункали яллиғланиш пайдо бўлиши ва умуман иммунитет заифлашишига олиб келади», — дейди эксперт Леонила Кампос.

Фастфуд ҳам таркибида тўйинмаган ёғлар кўплиги боис иммун тизимга зарар етказиши мумкин. Доктор Ханна Бриннинг сўзларига кўра, тўйинган ёғни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш яллиғланувчи жараёнларга олиб келади ва иммунитетни заифлаштиради.

Озиқ-овқатга туз солаётганда ҳам эҳтиёт бўлиш керак. Чунки натрий қон босими ошишига ва танада суюқлик туриб қолишига сабаб бўлади.

«Суюқлик туриб қолиши буйракларни ортиқча натрийни жадал чиқаришга мажбур қилади. Бу вақтда тананинг инфекцияларга қарши курашиш қобилияти пасаяди», — дейди Брин.

Бундан ташқари, диетологларнинг таъкидлашича, кун давомида етарлича овқатланмаслик иммун тизимга салбий таъсир каўрсатади.

«Таомномасини атайлаб чеклайдиган, мунтазам овқатланмайдиган ёки овқатланиш тартиби бузилган одамлар иммунитетига жиддий зарар етказиши мумкин», — дея тушунтирди диетолог Роксана Эсани.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг