Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Янгибозор тумани ҳокими сайловга тайёргарлик жараёни билан танишди

Янгибозор тумани ҳокими сайловга тайёргарлик жараёни билан танишди

Шу кунларда окгур, участка сайлов комиссиялари аъзоларининг сайловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича кўникма ва малакаларини ривожлантириш, уларнинг сайлов жараёнлари соҳасидаги ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш семинар-тренинглар ўтказилмоқда.

Бугун Хоразм вилоятининг Янгибозор туманидаги Қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи биносида вилоят кенгашига сайлов ўтказувчи 3 та сайлов округлари, туман кенгашига сайлов ўтказувчи 30 та сайлов округи раиси ўринбосарлари ва котиблари ўқув-семинар тренинглари бошланди. Унда туман ҳокими Ўктам Машарипов иштирок этди. Бу ҳақда туман Ахборот хизмати хабар берди.

Дарсларни УрДУ доценти У.Шарипов, УрДУ кафедра мудири Н.Файзуллоев, Урганч тумани 16-сон мактабнинг ҳуқуқ фани ўқитувчиси С.Бекчановлар олиб бормоқда. Туман ҳокими Ў.Машарипов мазкур ўқув машғулотлар жараёни билан танишди. Дарслар бевосита заманавий ахборот технологиялари воситалар ёрдамида ўтилмоқда.

Машғулотларда қатнашаётган ҳар бир тингловчи “Ўзбекистон Республикасининг Сайлов Кодекси”, сайлов комиссияларининг низомлари билан ва ўқув қуроллари таъминланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг