Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентнинг қоқ марказида 300 та дарахт «ўлимини кутяпти»(ми?)

Тошкентнинг қоқ марказида 300 та дарахт «ўлимини кутяпти»(ми?)

Президентнинг 2017 йил 17 ноябрдаги тегишли қарори билан Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Олмазор кўчасидаги Ўзбекистон давлат консерваторияси маъмурий биноси ва «Пахтакор» стадиони ўртасида Мақом маркази қуриляпти. Ekologuz канали берган маълумотга кўра, ҳудуддаги дарахтларнинг камида 300 тасига «кесилиб йўқ бўлиш» хавф солмоқда. 

108,8 млрд сўм эвазига бунёд этиладиган Мақом маркази ҳудуди жами 2,4 гектарни, айни пайтдаги қурилиш майдони эса ярим гектардан кўпроқни ташкил қилади. Қурилишнинг 2023 йил августида тугалланиши режалаштирилган.Мазкур ҳудудда 2021 йил 30 сентябр куни Экология қўмитаси ходимлари ўрганиш олиб борганида жами 483 та дарахт борлигини, шундан 58 таси (ўша пайтда, -таҳр.) қуриганлиги аниқланган эди.

Ўтказилган рейд давомида етказилган зарар миқдорлари ҳам баҳоланган ва унга кўра, 58 та дарахтга зарар етказилган зарар учун салкам 243 миллион сўм ҳисобланган.

Аммо Қўмита шу кунга қадар қурувчи ташкилотлардан юқорида ҳисобланган жарималар ундирилгани ёки йўқлиги ҳақида бирор маълумот бермаган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг