Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда сохта «СЭС» ходимлари пайдо бўлди

Тошкентда сохта «СЭС» ходимлари пайдо бўлди

Тошкент шаҳридаги бир неча тадбиркорлик субъектларига кириб, ўзларини «Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Тошкент шаҳар бошқармаси (СЭС) ходимимиз» дея таништириб келаётган ҳолатлар кузатилаётгани аниқланган.

Сохта «СЭС» ходимлари «бир йил давомида дезинфекция, дезинсекция ва дератизация ишларини амалга ошириб берамиз, шу билан бирга сизларни йил давомида ҳеч қандай текширувчи келиб безовта қилмайди» деган важ билан сохта ҳужжатларни кўрсатиб, тадбиркорларни алдаб, пул ундириб келишган.

Санэпидхизмат Матбуот хизмати аҳоли ҳамда тадбиркорларни огоҳлантириб, аввало зарарсизлантирувчи восита сотаётган фуқаролардан:

  • хизмат гувоҳномаси;
  • қайси ташкилот ёки бошқармада фаолият юритиши;
  • зарарсизлантирувчи восита сотиши ва сотиб олишга асос сўрашга ҳақли эканини эслатмоқда.

Талаб қилинган маълумотларни беришдан бўйин товлаган фирибгарларг ҳақида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг 78 8880101 (050) Ишонч телефони, Тошкент шаҳар бошқармасининг 71 248-12-43 телефон рақамига ёки Тошкент шаҳар ИИБ ва ҳудудий бўлимларига зудлик билан хабар бериш сўралмоқда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг