Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Суд Асаканинг яна икки собиқ мансабдорига ҳукм ўқиди

Суд Асаканинг яна икки собиқ мансабдорига ҳукм ўқиди

Бир муддат олдин жиноят ишлари бўйича Пахтаобод туман судининг 2023 йил 27 январдаги ҳукми билан Андижон вилояти Асака туманининг собиқ ҳокими Мансур Алихоновга нисбатан озодликдан чеклаш жазоси қўлланилгани ҳақида хабар берилган эди. У Жиноят кодексининг 167, 205, 209 ҳамда 229-4-моддалари билан айбли деб топилган. 

Олий суд ахборот хизмати берган маълумотга кўра, собиқ ҳоким ва унинг жиноий шериги, Асака тумани қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган У. С. суд ҳукмидан норози бўлиб апелляция тартибида шикоят киритган ва шу асосда жиноят ишининг уларга оид қисми 2023 йил 30 март куни Андижон вилоят судининг апелляция инстанциясида кўриб чиқилади.

Собиқ мансабдор У.С. ҳам суд ҳукми билан Жиноят кодексининг қатор моддалари билан айбли деб топилган ва унга 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 3 йил 1 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

Шунингдек, жиноят ишлари бўйича Пахтаобод туман судининг ушбу ҳукми билан яна бир мансабдор – Кадастрлар палатаси Асака тумани филиали собиқ мутахассиси О. Қ. ҳам Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми билан айбли деб топилган. Унга 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, иш ҳақининг йигирма фоиз миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 3 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг