Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев май ойида Хитойга бориши мумкин

Шавкат Мирзиёев май ойида Хитойга бориши мумкин

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йил май ойида «Хитой – Марказий Осиё» саммитида иштирок этиши ва Хитойга давлат ташрифи билан бориши мумкин. Бу ҳақда ХХР раиси Си Цзиньпиннинг Ўзбекистон раҳбарига Наврўз байрами муносабати билан ёзган табригида эслаб ўтилади.  

«Мен Хитой – Ўзбекистон муносабатларини ривожлантиришга катта эътибор қаратаман. Сизнинг жорий йил май ойига режалаштирилган илк «Хитой – Марказий Осиё» саммитида иштирок этишингизни ва Хитойга давлат ташрифингизни кутиб қоламан», – дейилади табрикномада.

Си Цзиньпин, шунингдек,  Президент Мирзиёев билан биргаликда Хитой – Марказий Осиё муносабатлари истиқболлари ҳамда мамлакатларнинг икки томонлама ҳамкорлигига оид катта режаларини муҳокама этиш Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлигини янада юқори даражага кўтаришига ишонч билдирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг