Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қозоғистоннинг Остона шаҳрида Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилади

Қозоғистоннинг Остона шаҳрида Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилади

Бугун, 22 декабрь куни Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари икки мамлакат делегацияларининг кенгайтирилган таркиби билан бўлиб ўтган музокараларда Қозоғистонда Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилиши маълум қилинди.

Қайд этилишча, музокаралар чоғида Остона шаҳри марказида буюк ўзбек шоири, давлат арбоби Алишер Навоий ҳайкалини ўрнатиш бўйича қарор қабул қилинган.

«Бу умумий тарихимиз ва маданиятимизга катта эҳтиромнинг ёрқин тасдиғи, қардош халқларимиз ўртасидаги дўстлик ришталари абадийлиги рамзидир», – дея Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда ЎзА.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг