Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Пиёда ва велосипед йўлкаларида автомобилда ҳаракатланганлик учун жавобгарлик белгиланяпти

Пиёда ва велосипед йўлкаларида автомобилда ҳаракатланганлик учун жавобгарлик белгиланяпти

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлашга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Ушбу қонун лойиҳаси билан транспорт воситаларини тротуарлардан, велосипед йўлкаларидан, яшил ҳудуд майдонларидан юргизишнинг олдини олишга қаратилган нормалар белгиланмоқда.

Шунингдек, аҳоли томонидан ноқонуний равишда йўлнинг қатнов қисмига тўсиқлар ўрнатиш ёки йўлларни тўсиб қўйиш, транспорт воситалари ва фуқароларнинг ҳаракатига тўсқинлик қилиш ҳолатларига чек қўйиш учун жавобгарлик чоралари назарда тутилмоқда.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши йўлларда ҳаракат иштирокчилари хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг эркин ҳаракатланишига шароит яратишга хизмат қилади.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг