Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мева-сабзавотларни сублимация усулида қуритадиган илк корхона ишга туширилади

Мева-сабзавотларни сублимация усулида қуритадиган илк корхона ишга туширилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 ноябрдаги “Республикада 2019-2020 йилларда мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ҳажмларини кўпайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори доирасида 2019 йилда умумий қуввати 76,2 минг тонна бўлган 32 та мева-сабзавот маҳсулотларини қуритиш корхоналари ишга туширилади.

“Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси кўмаги билан Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида мева-сабзавот маҳсулотларини сублимация усулида қуритишга ихтисослашган “SUB DRY” масъулияти чекланган жамияти ишга туширилмоқда. Айни вақтда корхона Хитой давлатидан келтирилган асбоб ускуналар билан жиҳозланган. Ишлаб чиқариш жараёни синовдан ўтказилиб, тайёр маҳсулотларнинг илк намуналари олинган. 

“SUB DRY” МЧЖ мамлакатимизда мева-сабзавот маҳсулотларини сублимация усулида қуритиш технологиясига эга ягона корхона ҳисобланиб, кунига 20 тонна тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга.

Маълумот ўрнида, сублимация технологиясида мева-сабзавот, полиз маҳсулотлари вакуум остида, паст ҳароратда совутилиб, қуритилади. Натижада маҳсулотнинг мазаси ва фойдали элементлари бошқа қуритиш технологияларига қараганда юқори даражада сақлаб қолинади. Шу боисдан жаҳон бозорида сублимация усулида тайёрланган маҳсулотларга талаб юқори. Космонавтика соҳасида ҳам айнан сублимация усулида ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотларидан фойдаланилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг