Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон Теҳрондаги Озарбайжон элчихонасига уюштирилган ҳужумни кескин қоралайди

Ўзбекистон Теҳрондаги Озарбайжон элчихонасига уюштирилган ҳужумни кескин қоралайди

Ўзбекистон 2023 йил 27 январ куни Озарбайжон Республикасининг Теҳрондаги Элчихонасига уюштирилган қуролли ҳужумни кескин қоралайди.

Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ расмий баёнотида қайд этиб ўтди.

«Марҳумнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз ва жароҳатланганларнинг тез фурсатларда соғайиб кетишини тилаймиз.

Умид қиламизки, ушбу ҳодиса синчковлик билан ўрганилгач, барча айбдорлар жавобгарликка тортилади», – дейилади вазирлик баёнотида.

Шунингдек, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жайхун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилиб, элчихонага уюштирилган қуролли ҳужум муносабати билан Озарбайжон томонига чуқур ҳамдардлик изҳор этди.

Эслатиб ўтамиз, кеча 27 январ куни Озарбайжоннинг Теҳрондаги элчихонасига қуролли ҳужум уюштирилгани ва оқибатда бир киши қурбон бўлгани айтилган эди.  

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг