Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Келгусида чет ҳудудлардаги қоидабузарликларни дронлар қайд этиб боради – лойиҳа

Келгусида чет ҳудудлардаги қоидабузарликларни дронлар қайд этиб боради – лойиҳа

Ахборот технологияларни жорий этиш орқали ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан ягона автоматлаштирилган ахборот тизими яратилади.

Бу борадаги Ҳукумат қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Мазкур ҳужжат билан йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ягона автоматлаштирилган ахборот-таҳлил тизимини яратиш бўйича чора-тадбирлар режаси ҳам ишлаб чиқилган. Унга кўра, 2023 йилнинг октябр ойидан бошлаб босқичма-босқич аҳоли яшаш пунктларидан ташқаридаги йўлларда қоидабузарлик ёки ҳодисаларни, қидирувдаги транспорт воситасини аниқлаш, зарур чораларни кўриш ҳамда ёрдам кўрсатишда тезкорликка эришиш мақсадида учувчисиз учар аппаратлари (дрон)дан фойдаланилади.

Мазкур янгилик тегишли вазирлик ва идоралар назорати остида йўлга қўйилиб, ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг